COVID-19’га қарши «Спутник V» вакцинасининг тахминий нархи маълум қилинди

Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси COVID-19’га қарши вакцина бошқа мамлакатларга тахминан қанчадан сотилиши маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.

Фото: «TACC»

Қайд этилишича, COVID-19’га қарши «Спутник V» вакцинасининг битта дозаси 10 доллардан кам қийматда бўлиши кутилмоқда, эмлаш учун иккита доза талаб этилади. Россияликлар учун эса бепул бўлади.

Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар фондининг раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, вакцинанинг нархи худди шундай таъсир кучига эга дорилар нархидан 2 баробарга арзон. Ҳамда ушбу вакцина клиник синовларнинг учинчи босқичида самарадорлиги 90 фоиздан юқори бўлган энг самарали вакцина ҳисобланади.

Аввалроқ АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, самарадорлиги 95 фоизга тенг коронавирусга қарши вакцина аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар