Ўзбекистондаги ҳар бир туманда аҳолини ўқитиш марказлари очилади

Ўзбекистондаги ҳар бир туманда ветеринария хизматлари кўрсатиш ва озиқа-ем тарқатиш, аҳолини ўқитиш марказлари очилади.

Қайд этилишича, йиғилишда томорқа хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар янгича механизм асосида амалга оширилиши айтилган. Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳаллада кооперация асосида парранда, қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларни аниқлайди.

Тижорат банклари эса ушбу тадбиркорлар билан лойиҳа ишлаб чиқиб, уларга кредит ажратади. Бундан ташқари, ҳар бир туманда етказиб берувчи ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, жойларда «мобил тарқатиш хизматлари» фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳаларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўмдан зиёд кредит ажратилади.

Шунингдек, йиғилишда Боғдорчилик агентлигининг вилоят бўлимлари, туманларда Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилишга кўрсатма берилган.

Янгиликлар