Британ компанияси шишаларда тоза ҳаво сотишни бошлади — фото

Британиянинг «My Baggage» юкларни етказиб бериш компанияси ўз мижозларини ҳайратда қолдиришга қарор қилди ва тоза ҳаво сотишни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Сomments.ua» хабар берди.

Фото: «My Baggage»

Маълум қилинишича, «My Baggage» компанияси 11 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва унинг хизматларидан асосан чет элга саёҳат қилаётган талабалар, эмигрантлар, спорт жамоалари фойдаланади. Яқинда компания ўзининг янги маҳсулоти — тоза ҳаво тўлдирилган шишаларни Англия, Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландияда ишлаб чиқарди. Таъкидланишича, бу мамлакатда яшовчи фуқаролар четда бўлган пайт уйининг ҳавосидан баҳраманд бўлиши мумкин. Ярим литрлик шишанинг нархи 33 долларга тенг.

Фото: «My Baggage»

Компаниянинг таъкидлашича, улар ҳар қандай мамлакатнинг тоза ҳавоси учун буюртмалар қабул қилишга тайёр. Бундан ташқари, элтув хизмати компанияси «Лондон метроси ҳиди» ва «Fish and Chip» ресторанидаги ҳидларни ишлаб чиқариб, сотувга қўйган.

Фото: «My Baggage»

Маълумот учун, ушбу компаниядан ташқари, ҳаво сотиш билан «Дорсет Лео Де Вотс» компанияси ҳам шуғулланади. Улар ҳар бир ҳаво банкасини 100 долларга сотмоқда. Маҳсулот харидорлари кўпчиликни ташкил этади, айниқса, дунёдаги ҳавоси энг ифлос мамлакатлар — Хитой, Ҳиндистон ва Таиландда ҳаво тўлдирилган банкаларнинг бозори «чаққон».

Янгиликлар