Ўзбекистонда пандемия даврида камбағаллик даражаси қанчага ошгани маълум бўлди

Ўзбекистонда пандемия даврида аҳолининг камбағаллик кўрсаткичи 1,5 бараварга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш сиёсатини юритиш департаменти директори Илҳом Маматқулов «Kun.
http://www.pigeons-france.com/xih3syvf3s

uz» нашрига беган интервьюсида маълум қилган.

Иллюстратив фото

Шунингдек, Илҳом Маматқулов «темир дафтар»га киритилган аҳоли ва камбағал оилалар ўртасидаги фақрни ҳам келтириб ўтган.

Таъкидланишича, «темир дафтар»га кирувчи аҳолига пндемия даврида кўрсатилган моддий кўмак 154 миллиардни ташкил этган.
Buy Adipex Online With A Prescription

«Ушбу тоифага кирувчи оилаларга бир марталик 220 минг сўмлик моддий кўмак ажратилиши учун 260 миллиарддан кўпроқ маблағ ажратилган», — дейди департмент директори.

Камбағаллик даражаси эса баъзавий истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг бошида 12–13 фоизни ташкил этган. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, уй хўжаликлари кузатуви асосида аҳолининг эҳтиёжга муҳтож қатлами аниқланиб келинган. Бу кўрсатгич йил бошида 4–5 миллионни ташкил этган. Пандемия даврида эса 1,5 баравар ошган.

Бундан ташқари, Илҳом Маматқулов камбағал аҳоли сонини аниқлаш ва мезонларни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилаётгани, бу борадаги ишлар якуний босқичда таъкидлаган. Айтилишича, камбағалликни ўлчаш бўйича методикалар турлича ва вазирлик қай бирини танлагани ва, умуман, шу мавзуга доир бошқа масалалар тегишли ҳужжат қабул қилинишидан олдин кенг муҳокамага чиқарилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг глобал очлик индекси бўйича жаҳондаги ўрни маълум қилинганди.