Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь, жума куни Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, Ўзбекистон тариҳида биринч маротаба ўтказилаётган йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлат раҳбари томонидан 2020 йил 20 ноябрь куни илгари сурилган. Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.

«Тошкент шаҳрида 18 декабрь куни бошланган  форум тадбирлари республиканинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшлар вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

Янгиликлар