«Аёл киши уйда ўтириши керак». Зарина Низомиддинова идеал ўзбек аёли қандай бўлиши кераклиги ҳақида

Актриса Зарина Низомиддинова YouTube’даги «Урюк и клювка» каналига берган интервьюсида ўзбек аёли қандай бўлиши, Россияга кўчиб ўтиши ва кино оламидаги фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

Фото: Instagram/@zarinanizomutdinova

Интервью давомида актрисадан ўзбек эркаклари аёлларга кундалик ҳаётда қандай ёрдам бериши ҳақида сўралди:

«Эркаклар бизга умуман ёрдам беришмайди. Уларнинг фикрига кўра, идишларни фақат қизлар ювиши керак, аёллар уй учун яратилган ва эркаклар пул ишлашлари керак», — дейди Зарина. Шунингдек, у идеал ўзбек аёли қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам ўз фикрини билдирган:

«Мен аёл киши уйда қолиши керак, деб ҳисоблайман. Биз кунига максимал икки ёки уч соат ишлашимиз мумкин. Эрим келгунига қадар кечки овқат тайёр бўлиши ва уй тозаланиши керак», — дейди Низомиддинова. Подкастда у ўзининг кинематографиядаги биринчи тажрибаси ва дебют роли ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Мен кинода илк бор 16 ёшимда роль ижро этганман. Бу фильм ‘Ромео ва Жульетта’ таъсирида суратга олинган ‘Равшан ва Жамилa’ фильми эди», — деб эслайди актриса. Фильмларда у ўзини ҳимоя қилишга қийналган, заиф ва ҳимоясиз қизлар образини яратганини ҳақида ҳам айтиб ўтган:

«Ҳамма мени ҳаётда фильмларда яратган ролларидаги каби деб ўйлаган. Аммо Instagram саҳифамни очганимда мухлисларим келишмовчиликка дуч келишди. Чунки ҳаётда мен бутунлай бошқача эканлигимни билиб қолишди», — деган у. Шунингдек, актрисанинг айтишича, спорт залида шуғулланаётгани ва мускуллари акс этган расмларини жойлаганида унга мухлислар нафрат билан қараганини айтган.

«Илгари обуначиларимнинг 90 фоизи мени яхши кўрарди, аммо энди мендан нафратланувчилар кўп», — дейди актриса.

Янгиликлар