Сирдарёда қарздор корхонадан қарийб 66 млн сўм солиқ ундирилди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида «Гули модалар дунёси» корхонасидан 65 миллион 974 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Хабар қилинишича, бюронинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ижро иши олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган. Шунингдек, унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассадиларга сўров хатлари юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Гули модалар дунёси» корхонасидан туман давлат солиқ идораси фойдасига 65,9 миллион сўм солиқ қарздорлик ундирилган.

Аввалроқ Фарғонада қўшма корхонадан 250 миллион сўм солиқ ундирилгани ва Андижондаги ёғ-мой корхонасидан тадбиркорга 112 минг доллар ундириб берилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода 151 млрд сўмлик солиқ ва мажбурий тўловлар ундирилгани маълум қилинган.