Ҳудудсиз давом этиш

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Spark, Nexia 3, Lacetti ҳамда Matiz русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида шикастланган автомашиналар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Воқеа жойидан хабар берган гувоҳларнинг айтишича, «Spark» автомобили йўл ўртасидаги бордюрга урилиб, йўлнинг қарама қарши йўналишига ўтиб кетган ва бир неча автомашинага урилиб, кучли шикаст етказган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланганини маълум қилди:

«2023 йил 26 январь куни соат 12:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида;
1990 йилда туғилган Р.Н. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 S 545 BB бўлган Spark русумли автомашина;
1993 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 B 250 NB бўлган Nexia 3 русумли автомашина;
1996 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 B 450 AB бўлган Lacetti русумли автомашина;
2002 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01G 095 UB бўлган Matiz русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган».

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида қурбонлар йўқ. Бироқ Spark ҳамда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчилари тан жароҳат олган.

«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилган хабарда.