Андижонда аёл ва унинг жияни ўлдириб кетилди

Андижонда аёл ва унинг вояга етмаган жияни яшаш уйидан ўлик ҳолда топилган.

Кеча, 25 январь куни соат 15:40 ларда Хўжаобод тумани «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласида яшовчи аёл К.А. ва унинг 2005 йилда туғилган жияни С.К.нинг мурдалари яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Андижон вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар