Россия антимонопол хизмати Моргенштерннинг «10 миллионлик реклама»сига қарши иш очди

Алишер Моргенштерннинг «10 млн учун клип» видеолавҳаси фойдаланувчилар сўровидан сўнг текширишга қарор қилинди. Бу ҳақда Tbld.uz хабар бермоқда.

Фото: alfabank.ru

Хабарага кўра, Альфа банк билан биргаликда суратга олинган видео РФ «Реклама тўғрисида»ги қонунининг кўплаб нормаларини бузган.

Жумладан, спиртли ичимликлар ичиш, ўрта бармоғини кўрсатиш, вояга етмаганлардан ота-оналари ёрдамида карта олишни сўраш ҳамда ҳеч қандай асосларсиз Альфа банкни «мамлакатнинг енг яхши банки» деб таърифлаш ва бошқалар.

Қайд этилишича, Россия антимонол хизмати клипда тақдим этилган банк ходималари образидан ғазабланган. Уларнинг фикрига кўра банк ходималари ролини ижро қилган қизлар жуда одобсиз кўринишда бўлишган, шунингдек, клипда аёлларнинг камситилиши саҳналари ҳам мавжуд.

Альфа банкнинг маркетинг ва коммуникациялар бўйича директори Алексей Гиязов антимонопол хизматининг байонотига норозилик билдирди ва бу клип блогеринг шахсий қарашлари эканлигини таъкидлади.

«Агар Россия антимонопол хизмати блогер ўз контентига киритган интеграцияни «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузган деб ҳисобласа, биз бу қарор билан одатий тарзда бахслашамиз», – дейди Гиязов.

Гиязовнинг айтишича, видеоролик чиққанидан сўнг банк янги мижозлардан 25 мингдан ортиқ ариза олган.

Аввалроқ Моргенштерн «Mercedes»ни ғолибга топшириш учун Ўзбекистонга учиб келган эди — видео