Чирчиқда ўқишга киритиш эвазига фуқародан 2 000 АҚШ доллари олган кафедра мудири ушланди

Чирчиқ шаҳрида ўқишга киритиш эвазига пул талаб қилган кафедра мудири ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Фото: Norma.uz

Хабарга кўра, Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У.ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қуйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар