Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

Хоразм вилоятида қайнота 33 ёшли келинини пичоқлаб ўлдирди.

Жорий йилнинг 21 май куни соат 21:10 ларда Шовот тумани “Пахтакор” маҳалласида 1961 йилда туғилган қайнота ва 33 ёшли келин ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал оқибатида қайнота ошхона пичоғи билан келинининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, келин воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қайнотага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар