Aндижонда яна 4 киши коронавирусга чалинди, 4 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 26 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 4 киши коронавирусга чалинди, 4 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, вилоятда 4 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Маълумот учун, вилоятда 26 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 1173 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1153 нафари касалликдан соғайган, 2 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятда 6 нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар