«Ўзгидромет» 27 август куни Бухорода кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 27 август, пайшанба куни Бухоро вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Унга кўра, Бухорода ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар