Қувасойда вилоят прокурори билан учрашувда 22 та мурожаатдан 8 таси ижобий ҳал қилинди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 25 август, сешанба куни вилоят прокурори У.Қосимов иштирокида фуқаролар, шу жумладан, ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят прокуратураси

Хабарга кўра, учрашувда тадбиркорлик фаолияти учун кредит олиш, ишга жойлаштириш, ер майдонни ауционга қўйиш ва бошқа масалаларда жами 22 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 8 таси ушбу кунни ўзида қаноатлантирилган.

Фото: Фарғона вилоят прокуратураси

Хусусан, фуқаро Г.Турдахунованинг онаси учун ногиронлик аравачаси, М.Ҳамидованинг вилоят кўп тармоқли шифохонасига йўлланма олишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган.

Фото: Фарғона вилоят прокуратураси

Эслатиб ўтамиз, Сўхда Чашма булоғидаги низолар оқибатида талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилгани ҳамда Фарғонада «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури учун 2 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар