Фарғонада ўтказилган профилактик тадбирларда 17 нафар шахснинг тақиқланган қурол олиб юргани аниқланди

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ўтказилган профилактик тадбирларда 17 нафар шахснинг тақиқланган қурол олиб юргани аниқланиб, уларга маъмурий баённома тузилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати

Мълум қилинишича, ИИБ ходимлари томонидан фуқароларга тегишли бўлган бир дона ўткир тиғли ханжар, уч дона ўткир тиғли пичоқ, бир дона қўлбола тайёрланган чопқи ва уч дона бита, 270 донадан зиёд турли ўлчамдаги гилза ва патронлар олиб қўйилган.

Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Фуқароларимиздан жамиятимизда ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилишни, ноқонуний буюм ва воситаларни қонунга хилоф равишда сақламасликларини сўраб қоламиз», — дейилади вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга доир: Фарғонада «Captiva»ни маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи аниқланди. Унинг машинасидан пистолет топилган

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейдда 133 нафар ҳайдовчи қоидабузарликлар содир этгани аниқлангани, Қўрғонтепада 100 дан ортиқ тиббий ниқобсиз юрган фуқаро жаримага тортилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар