Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида келтирилган.

Қарор билан 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилишига олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Ушбу қарорда кўзда тутилган имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши каиси ва вилоятлар ҳокимлари йил якунига қадар уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ипотека марказлари ташкил этилади.

Улар ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат (девелопер) ташкилотларининг сотув офисларини, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассаларини ҳамда хусусий нотариал идораларни жойлаштириш чораларини кўради.

Янгиликлар