Андижонда 2020 йил январь—сентябрь ойларида 70 мингга яқин чақалоқ дунёга келди

Андижон вилоятида сўнгги 9 ой мобайнида 70 мингга яқин бола туғилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2020 йил январь—сентябрь ойлариида Андижон вилоятида тирик туғилганлар сонидан ўғил болалар сони 30 минг 335 нафарни ёки умумий ҳисобдан 50,9 фоизни ташкил этган. Мос равишда қиз болалар сони 29 294 нафар ва бу умумий ҳисобдан 49,1 фоизга етган.

Шунингдек, шаҳар жойларида туғилганлар сони 31 минг 427 нафар бўлса (умумий ҳисобдан 52,7 фоиз), қишлоқ жойларида туғилганлар сони эса 28 минг 202 нафарни (умумий ҳисобдан 47,3 фоиз) ташкил этган.

Аввалроқ Андижонда 39 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтиргани, Чироқчида 3 нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда 6 та эгизак чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар рад этилган ҳамда Фарғонадаги туғруқхонада 3 эгизакдан бири йўқолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилган.

Янгиликлар