Қирғизистон—Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан 08:10 да Қирғизистон—Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Фото: «Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,49 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,75 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 292 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Андижон: 152 километр, 3 балл.

Шунингдек, Гулистон, Жиззах шаҳарларида 2 балл, Наманган ва Фарғона шаҳарларида эса 4 балл зилзила кучи сезилган.

Аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар