Коронавирусга чалинган Азиза Ёқубованинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Актриса Азиза Ёқубова коронавируснинг оғир формасига чалиниб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг Instagram саҳифасида ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Фото: Instagram/ @aziza_yoqubova

Қайд этилишича, актриса пневмониядан тузалиб, аҳволи яхшиланган.

«Азизанинг аҳволи яхшиланди. У пневмонияни енгди. Шифокорларимизга ва барча дуода бўлган мухлисларимизга раҳмат. Тез кунларда, ИншаАллоҳ, уйга қайтади. Раҳмат», — дейилади актрисанинг Instagram саҳифасида қолдирилган пост остидаги изоҳда.

Маълумот учун, актриса ўзида коронавирус инфекциясини ўтказиб юборган. Оқибатда пневмонияга чалиниб, Тошкентдаги шифохоналарнинг бирига ётқизилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза ва «Беном» гуруҳи вакилии Комил коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг коронавирусдан вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек, коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган Фатхулла Маъсудов вафот этган.