Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали қанча «чиройли» авторақамлар сотилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–октябрь ойларида «avtoraqam.uzex.uz» веб-сайтида онлайн аукционлар орқали 218,8 миллиард сўмлик 80,5 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди. Бу ҳақда 25 ноябрда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти (ЎзРТХБ) томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: «upost»

Таъкидланишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 мартага, ҳажми бўйича 71,2 фоизга ўсган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 миллион сўмни ташкил этган. Бунда сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат қиймат эса 186,2 миллион сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, яқинда «Avtoraqam» мобиль иловаси янги кўринишда ишга туширилиб, унга савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш функциялари қўшилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилар машина рақамини беркитгани учун жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 6 ойда биржа орқали сотилган товарларнинг умумий қиймати маълум қилнган.

Янгиликлар