Россиянинг яна бир шаҳридан Ўзбекистонга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг Бухоро ва Наманган шаҳарларига мунтазам авиқатнов йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, парвозлар 1 декабрдан бошлаб «Smartavia» компанияси томонидан йўлга қўйилади. Бухорога парвозлар ҳар ҳафта сешанба куни, Наманганга эса ҳар чоршанба куни амалга оширилади.

«Пулково халқаро аэропорти 23 ноябрь куни ‘Smartavia’нинг Бухорога биринчи мунтазам қатновини амалга оширди. Илгари авиакомпания Ўзбекистонга фақат чартер дастури доирасида рейсларни амалга оширган. 1 декабрдан ‘Smartavia’ Санкт-Петербургдан Наманганга янги мунтазам рейсларни амалга оширади», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар 1 апрелдан тикланган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаташувчиси ва «Аэрофлот»нинг ҳафтада тўрт марта мунтазам рейси билан бир қаторда икки давлат ўртасида чартер рейслар ҳам амалга оширила бошланган.

Янгиликлар