Аёлларга нисбатан зўравонлик юқори бўлган мамлакат маълум қилинди

Дунё бўйлаб Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик энг юқори кўрсаткичда экани маълум қилинди.

Маълум қилинишича, дунё бўйлаб ҳар 3 аёлдан 1 нафари, асосан, яқин шериги томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Афғонистонда бу ҳолат дунёдаги аёлларга нисбатан зўравонликнинг энг юқори кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Жумладан, ҳар 10 аёлдан 9 нафари камида бир турдаги зўравонликка дуч келади.

«Афғонистонда аёллар, қизларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинлигини, хусусан, уларнинг ишлаши, таълим олишига чеклов қўйилгани сабабли зўравонлик янада кучайган», дейилади хабарда.

«Биз аёллар ва қизларнинг эҳтиёжларига жавоб беришимиз, уларнинг соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишига имкон яратишимиз керак», — дейди БМТ аёллар ташкилотининг Афғонистондаги вакили Алисон Давидиан.

Янгиликлар