Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди

Ижтимоий тармоқларда поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда юз берган. «Қўнғирот-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Элликқала-Тўрткўл» бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтида 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш.ни босиб кетган ва у воқеа жойида вафот этган. Бунга фуқаронинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.

«Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Транспорт прокуратураси баёнотида.

Янгиликлар