Фарғонада 28 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 28 август, жума куни Фарғона вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Унга кўра, Фарғонада ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар