Самарқанддаги 16 ёшга тўлмаган болаларга 55 млрд сўмдан ортиқ моддий ёрдам пули берилади

Президент қарорга кўра 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг маълум бир қатламлари орасида 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинганди. Қарорга кўра, Самарқанд вилоятида 55 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам пули берилади.

Инфографика: Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Президент Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг тақдим этган маълумотларига кўра, бюджет маблағлари ҳисобидан бериладиган 427,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағнинг энг кўп қисми — 55 миллиард 262 миллион сўм Самарқанд вилояти болалари ажратилади.

Маълумот учун, сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик 500 минг сўм миқдордаги моддий ёрдам:

  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга кўрсатилади.

Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам пулларини Шавкат Мирзиёевнинг 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан амалга ошириш белгиланган.

Аввалроқ Самарқандда яна 5613 та оила «темир дафтар»га киритилгани, ижтимоий вазияти оғир ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами 47,3 миллион сўм моддий ёрдам ажратилгани ҳамда 18 824 нафар фуқарога 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар