Ўзбекистонликлар 8 ойда туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга боргани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—август ойларида 3,3 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар энг кўп МДҲ давлатларига борган — 2,88 миллиондан ортиқ. Ундан кейинги ўринни Туркия (206,8 минг) ва БАА (73,7 минг) эгаллаган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар қуйидаги давлатларга ҳам туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган:

  • Саудия Арабистони — 50,2 минг нафар;
  • Миср — 27,1 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 13,3 минг нафар;
  • АҚШ — 10,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 6,7 минг нафар;
  • Грузия — 6,4 минг нафар;
  • Кувайт — 6,3 минг нафар;
  • Германия — 3,7 минг нафар;
  • Латвия — 3,0 минг нафар;
  • Буюк Британия — 2,9 минг нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг янв

Янгиликлар