Ички аъзосига наркотик яширган хорижлик ушланди
Гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга тушди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси Body sсaner қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 гр “опий” гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.