Россияда аҳолини COVID-19ʼга қарши эмлаш санаси маълум қилинди

Россияда COVID-19’га қарши оммавий эмлаш 2020 йилнинг охирида бошланади. Бу ҳақда Кремль вакили Дмитрий Песков хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Таъкидланишича, Россия CОVID19’га қарши иккита вакцинани рўйхатдан ўтказган. Биринчи бўлиб Гамалея миллий маркази мутахассислари томонидан RDIF кўмагида одам аденовирус векторининг яхши ўрганилган платформаси асосида ишлаб чиқилган «Спутник В» вакцинаси синовдан ўтказилган. Шундан сўнг эса «EpiVasCoronu» Роспотребнадзордаги «Вектор» марказида ишланган вакцина синовдан ўтказилган.

«Мен аниқ санани айта олмайман. Вазифа — бу минимал босқичлар бўлишини таъминлаш ва барчани имкон қадар тезроқ таъминлашдир. Вазифа жуда қийин. Ҳозир ҳар бир давлат олдида бу вазифа турганидек, биз ҳам шундай қиламиз», — дейди Россия президентининг матбуот котиби.

Қайд этилишича, кўнгиллилар, жумладан, кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар синовдан ўтказишнинг учинчи босқичидан ўтмоқда. «Спутник В» тадқиқот маълумотларининг иккинчи оралиқ таҳлилидан сўнг 95 фоиз самарали бўлиб, дунёдаги оммавий ишлаб чиқаришга энг яқин бўлган ўнта вакциналар рўйхатига киритилган.

Аввалроқ АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунигдек, Россиянинг «Вектор» маркази коронавирусга қарши вакцина учун патент олгани ҳақида хабар берилган.