Россиялик иммунолог коронавирусга қарши эмлашнинг зарарлари ҳақида гапирди

Россиялик иммунолог Георгий Викулов коронавирусга қарши эмлашнинг салбий томонлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Россияликларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш ноябрь—декабрь ойларида бошланиши мумкин. Кимдадир эмлаш самара бермаслиги мумкин ва кимдир эмлашни кейинга қолдириши керак», — дейди юқумли касалликлар шифокори, иммунолог Георгий Викулов.

Унинг айтишича, аҳолининг тахминан бир фоизини эмлаш ижобий натижа бермаслиги мумкин. Таъкидланишича, бу ҳолат вакциналар ёмон бўлганлиги ёки эмлаш техникаси бузилгани учун эмас, балки бу аниқ бир одамга, маълум бир организмга хос хусусиятлардир.

«Эмлашга жавоб бериш қобилияти кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, эмлаш пайтида иммун тизимининг ҳолатига, эмлаш техникасининг тўғрилигига, вакцинанинг барқарорлиги ва фаоллигига. Бундан ташқари, иммунитет танқислиги бўлган одамлар ҳам бор ва бундай касалликлар сони аллақачон юзлаб», — дейди Георгий Викулов.

Шунингдек, мутахассис баъзи ҳолларда одам эмлашдан олдин пауза қилиши кераклигини таъкидлади.

«Вакцинация фақат вакцинага қарши умумий кўрсатмалар ва одамда бўлиши мумкин бўлган индивидуал контрендикациялар бўлмаган тақдирда амалга оширилади», — деди Георгий Викулов.

Иммунолог вирус антитаналарнинг пайдо бўлишига таъсир қилиши мумкинлигини айтди.

«Антитаналарни ишлаб чиқаришга қабул қилинган дорилар, айрим касалликларнинг кучайиши, бу таначалар ишлаб чиқарадиган ҳужайраларнинг етарли миқдори, яъни антитаналарнинг пайдо бўлиши ва алмашинишига таъсир қилиши мумкин. Антитаначалар COVID-19’дан ҳимоя қилувчи ягона восита эмас», — деди Георгий Викулов.

Шу билан бирга, мутахассис эмлашдан олдин иммунитет ҳолатини текшириш кераклиги ва аниқ бир беморни текширгандан сўнг иммунолог-аллерголог томонидан ҳал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ олимлар кўзойнак таққан одамларга COVID-19 юқиш эҳтимоли беш баравар камлигини аниқлаганди. Шунингдек, австралиялик олимлар томонидан коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида бир ойгача сақланиб қолиши маълум қилинди.

Янгиликлар