Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда юк автомобилларига чекловлар ўрнатилиши мумкин

Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7:00–10:00 ва кечки 17:00–20:00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

«Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган. Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», — деб ёзади депутат.

Аввалроқ Ўзбекистонда раҳбарлар хизмат машинасидан қандай мақсадда фойдаланиши назорат қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар