«Ҳозирги пандемия охиргиси эмас». ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни тўхтата олмаслигини таъкидлади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус янги пандемияларга тайёр туришга чақирди ва ҳозирги пандемия охиргиси эмаслигини таъкидлади.
Тедрос Адҳаном Гебрейесус видеомрожаат йўллаб, коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни тўхтата олмаслигини қайд этган: «Ҳозирги пандемия биз учун охиргиси бўлмайди. Ҳатто, коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни тўхтата олмайди».
Гебрейесуснинг таъкидлашича, бир йил олдин дунё CОVID-19 билан таниш эмас эди, аммо ўшандан бери ҳамма нарса «остин-устун» бўлиб кетган.
«Коронавируснинг дунёга таъсири унинг шунчаки касаллик мақомидан ташқарига чиқиб кетди ва жамият ҳамда иқтисодиёт учун жуда катта оқибатларга олиб келди», — деди ЖССТ раҳбари.
У инсоният пандемияга тайёр эмаслигини тан олди ва бу ҳолатдан сабоқ олишга чақирди. Гебреесус шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бирламчи тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш учун сармоялар зарурлиги ҳақида гапирди. Унга кўра, инсон саломатлигини яхшилашга қаратилган ҳар қандай қадамда одамлар, ҳайвонлар ва сайёра ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олиш муҳимдир.
Cheap Ambient Pedals
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда 78,6 миллиондан ортиқ CОVID-19 инфекцияси қайд этилган. 1,7 миллиондан ортиқ одам инфекция қурбонига айланган. Вирусдан энг кўп жабр кўрган давлатлар рўйхатига АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия киради.
Buy Real Diazepam Online
Тўртинчи ўринда Россия, сўнг Франция, Буюк Британия, Туркия, Италия, Испания, Германия, Колумбия ва Аргентина жойлашган.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.