Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи ташкил этилди

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази – Инсон ҳуқуқлари уйи ташкил этилди. Шунингдек, марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
  • инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

Янгиликлар