Самарқандда 1 йил олдин йўқолган бола топилди

Самарқанд вилоятида бедарак йўқолиб, бир йилдан буён қидиралаётган бола топилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 25 февраль куни вилоятнинг Иштихон тумани «Чақар» маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.Т. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Бу бўйича вояга етмаган боланинг яқин қариндошлари Ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан қидирув тадбирлари олиб борилган. Натижада кеча, 27 март куни Самарқанд шаҳар «Янгиқўрғон» маҳалласида профилактик тадбирлар ўтказилаётган вақтда ушбу  бола маҳалла ҳудудида юрганлиги аниқланган. Кейин у Иштихон тумани ИИБ ходимларига топширилган.

«Ҳозирда болани уйидан чиқиб кетганлик сабаблари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар