Жиззахлик эркак танишини болта билан ўлдирди

Жиззах вилоятида эркак уйига меҳмонга келган танишининг бошига болта билан уриб, уни ўлдириб қўйди. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 февраль куни соат тахминан 23:40 ларда Ғаллаорол туманининг «Булоқбоши» маҳалласида содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи эркак ўзига олдиндан таниш бўлган Жиззах шаҳрида яшовчи улфатини уйига меҳмонга чақирган. Эркак таниши билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган ва бунинг таъсирида улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда уй эгаси меҳмон танишининг бош қисмига болта билан уриб, уни қасддан ўлдириб қўйган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97- моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

Янгиликлар