Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Кичик ҳалқа айланма йўли-Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада 27 апрель куни  12 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, соат 13:40 атрофида «Камаз», Isuzu, Howo, «Зил» юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker-2, Nexia-3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашинаси иштирокида автоҳалокат содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга «Камаз» ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.