Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимларига бир йилда қанча тажовуз бўлгани очиқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимларига 2022 йил давомида 26 та ҳолатда тажовуз бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси, унинг ўринбосари ва судьялар тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилгани хусусида тиббиёт ходимларга тушунтириш бериш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 миллион сўмдан 2,1 миллион сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

Янгиликлар