Сирдарёда ҳожатхонадан 3 кишининг жасади топилди

Бугун, 27 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани,«Файзлиобод» маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов раҳбарлигида  туман прокурори А.Уралов, туман ИИБ бошлиғи А.Мўминов, туман прокуратураси терговчиси Ш.Норбўтаев ва туман ИИБнинг тезкор ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар