Ўзбекистонда абитуриент рухсатномасини шахсий кабинетга кирмасдан юклаб олиш имконияти яратилди

Давлат тест маркази абитуриент рухсатномасини юклаб олиш учун қўшимча қулайликларни яратди.

Фото: Давлат тест маркази

Aбитуриентлар томонидан Давлат тест марказига телефон рақами йўқолганлиги, телефон рақами ишдан чиққанлиги ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Давлат тест маркази томонидан мазкур мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, «abitur.dtm.uz» сайти орқали абитуриент рухсатномасини юклаб олиш учун қўшимча имконият яратилди.

Хабарда айтилишича, энди абитуриент рухсатномасини шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва пароль шарт эмас.

Бунда абитуриент рухсатномасини юклаб олиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:

  • паспорт серияси;
  • паспорт рақами;
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).

Мазкур имкониятдан https://abitur.dtm.uz/allow ҳаволаси орқали фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинди.

Аввалроқ ДТМ абитуриент рухсатномасини юклаб олишдаги муаммоларга интернет тармоғидаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар