Андижонда 29 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 29 август, шанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «ЎзА»

Унга кўра, Андижонда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.