Бухоро чўлида инновацион туризм маркази очилади (фото)

Бухоро вилоятида 30 август куни Ўзбекистонда ягона бўлган, инновацион туризм класстери «Bukhara Desert Oasis & SPA»нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, класстер учун ўзбек давлатчилигининг қадимий пойдеворларидан ҳисобланган Зарафшон дарёси бўйидаги Варахша массиви танланган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Ушбу масканда меҳмонлар учун ўрта асрлардаги Бухоронинг тарихий манзаралари — Варахша терассаси, қадимий ўтовлар (тунаб қолиш учун), карвонсарой мажмуаси мавжуд.

Шунингдек, объект бўйлаб квадрацикллар, от ва туялар, электромобиль ва «JIP» авто уловларида сайр қилиш мумкин. Масканнинг карвонсарой ҳудуди кечки овқат, концерт дастурлари ва класстер ҳудуди бўйлаб электромобилларда саёҳатни ўз ичига олади.

Аввалроқ Навоий вилоятидаги Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил этган сайёҳлик курорти ташкил этилгани, Чодакда фин услубидаги кемпинг, коттеж ва ўтовлардан иборат туризм маркази ташкил этилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар