Дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1 миллиондан ошди
Worldometers порталининг хабар беришича, дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1 002 703 тани ташкил қилди.
Қайд этилишича, касаллик оқибатидаги энг кўп ўлим сони 28 сентябрь 15:00 ҳолатга кўра АҚШ (209 454)га тўғри келган. Ундан кейингни ўринларда Бразилия (141 776) ва Ҳиндистон (95 574) турибди.
Касаллик ҳолатлари сони бўйича рейтингнинг дастлабки учлигини АҚШ (7 321 465), Ҳиндистон (6 074 702) ва Бразилия (4 732 309) эгаллаган.
Ўзбекистонда эса 55 593 та коронавирусдан касалланиш ҳолати, 460 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Наманганга коронавирусга қарши курашда ёрдам буриш учун россиялик бир гуруҳ шифокорлар келгани, Қўқонда коронавирус беморларини даволайдиган 4 та марказ ишга тушиши ҳақида хабар берилган эди.