Фарғона ва Сўх туманларида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди

Фарғона вилояти Фарғона ва Сўх туманларида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот ҳизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Фарғона ва Сўх туманларида 22—24 сентябрь кунлари қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилган. Тадбирда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиалининг «Фарғонатумангаз» ва «Сўхтумангаз» газ таъминоти бўлимлари ҳам иштирок этган. «Фарғонатумангаз» бўлими биносида ўқув тактик машғулоти беш босқичда амалга оширилиб, махсус куч ва воситалар жалб қилинган.

Қайд этилишича, газ таъминоти бўлимларидан 8 та техника воситалари ҳамда 106 нафар шахсий таркиб сафарбар этилган.

Фото: «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот ҳизмати

Шунингдек, машғулот давомида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда «Газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари», «Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг» каби мавзуларга оид тарғибот материаллари аҳоли хонадонларига тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Аввалроқ Нуротада алоқа ва хабар бериш тизимининг ишлашини текшириш учун қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилгани, Пахтачида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиши сабаб Истиқлол кўчасида транспорт қатнови маълум муддат чекланиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар