Фото: Нуротада алоқа ва хабар бериш тизимининг ишлашини текшириш учун қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Навоий вилояти Нурота туманида «Бошқарув органлари ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари» мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқудотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, фавқулодда вазиятдаги ҳудуддан аҳоли эвакуацияси ўқув машқининг бош мақсадларидан бири бўлган.

Фото: Фавқудотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

«Туман алоқа ва марказлашлган хабар бериш тизимини барқарор ишлашини текшириш, ФВДТ бошқарув органлари, куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўз вазифаларини бажариш даражасини аниқлаш, фавқулодда вазият ҳудуддан аҳоли эвакуацияси, уларга ҳаёт маромини таъминловчи зарурий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, қутқарув ишларни олиб боришда моддий-техник таъминот масалаларини кўриб чиқиш, асосийси, юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш ўқув машқининг бош мақсади бўлди», дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Фавқудотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Фавқудотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ва ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этгани маълум қилинганди.