Наманганда 29 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 29 сентябрь, сешанба куни Наманган вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Кечга томон бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11—13 даража илиқ, кундузи 18—20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража, кундузи 15—20 даража бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража, кундузи 15—20 даража бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7—12 даража бўлади.

Янгиликлар