Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»ни шакллантириш учун 70 кишилик гуруҳ тузилди

Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 1-сектор ҳудудида «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»ни шакллантириш учун 70 та компьютер ва 70 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, эҳтиёжманд аёллар ва ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар 1-секторида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонларга кирилиб, муаммолар аниқлаш юзасидан хатловдан ўтказилмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, хатлов жараёнини тез кунларда якунлаш ва ҳар бир хонадонни электрон базасини яратиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида 70 та компьютер ва 70 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган. Шунингдек, кунлик маълумотларни электрон базага киритган ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантириб борилмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Андижон вилояти Асака туманида «Аёллар дафтари»ни шакиллантириш борасида ишчи гуруҳ томонидан амалий ишлар бошлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Улуғнорда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш юзасидан 200 га яқин аёл ва ёшлар билан суҳбат ўтказилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар