Учкўприкда хонадондан 56 млн сўмдан ортиқ тилла тақинчоқлар ўғирлаган 3 нафар аёл ушланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 17 октябрь куни фуқаро хонадонига ноқонуний кириб, 56 миллион 100 минг сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаган аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Учкўприк туманида 18 октябрь куни Бегбўтасой қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кирган. Шундан сўнг ётоқхонасидаги жавондан нархи 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «б», «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Фарғонада укасининг 8,5 минг доллардан ортиқ пулини ўғирлаган ака ушлангани ҳақида хабар берилганди.