Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ракета отишмалари пайтида Исроилдаги ўзбекистонликлар бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилади.

Элчихона Матбуот хизматининг маълум қилишча, ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этилади.

«Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг», — дейилади хабарда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 972 54 485 1397

Янгиликлар