Навоийдаги конда содир бўлган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

Навоий кон металлургия комбинатига қарашли конда амалга оширилган портлатиш ишлари оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Аниқланишича, 26 ноябрь куни «НКМК» АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли «Шарқий» конида портлатиш ишлари олиб борилган ҳудудда руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушиши оқибатида, кабинада бўлган машинист Ш.Ш. тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган, машинист ёрдамчиси Т.М. «бўйин ва ўнг қўл кафт сохаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.