Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилни қандай об-ҳаво билан кутиб олиши маълум бўлди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати 28 декабрь–3 январь кунлари, ҳафта давомида совуқ ва қуруқ бўлишини маълум қилди.

Фото: «Afisha.uz»

Хабарга кўра, бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари сибир антитциклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача булган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антитциклоннинг периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.

Шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қайд этилишича, мамлакатда Сибир ва шимолий Қозоғистон ҳудудларидаги каби совуқ кутилмайди, лекин меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.

Янгиликлар